Санти Касорла Ла Лига АПЛдан анча ортда деди
Икки карра Европа чемпиони Санти Касорла ҳозир ўйнаётган «Реал Овьедо»нинг «Райо Вальекано»га қарши учрашуви кўчирилганидан норози бўлди. Ўйин бошланишига бир неча соат қолганида, майдоннинг ёмон ҳолати ҳамда ноқулай об-ҳаво сабаб беллашув бекор қилинган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Касорла ижтимоий тармоқларда кескин фикр билдириб, «Ла Лига барча жиҳатлар бўйича АПЛдан бир неча “ёруғлик йили” ортда қолмоқда», дея ёзди.
Ҳолатдан «Овьедо» раҳбарияти ҳам ранжиган: жамоа стадионга етиб келиб бўлган...