Дро Фернандес ПСЖдаги илк ўйинидан кейин таассурот билдирди
8 февраль куни ПСЖ Франция чемпионатининг 21-турида “Марсель”ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:0. Учрашув Париж клуби сафига эндгина қўшилган Дро Фернандес учун ҳам муҳим бўлди: у янги жамоасида илк бор майдонга тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ярим ҳимоячи 75-дақиқада Сенни Мейули ўрнига захирадан ўйинга қўшилди. Қисқа вақт ичида у 6 та аниқ пас берди, 1 марта рақибини дриблингда алдadi, шунингдек, рақиблар Фернандесга нисбатан 3 бор қоида бузди.
“Бу менинг биринчи ўйиним, жуда хурсандман.