Денис Макаров жароҳат сабаб майдондан узоқлашди
Туркиянинг "Кайсериспор" клуби сафида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат олди ва ҳозирча қанча вақт сафдан чиқиши номаълум. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоа берган хабарга кўра, тиббий текширувлар футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги ўрта мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш борлигини аниқлаган. Даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров "Кайсериспор"даги илк ўйинини 3 февраль куни "Галатасарай"га қарши учрашувда ўтказганди.