Мохамед Салахнинг бобоси вафот этди, футболчи қайғуда
«Ливерпул»нинг юлдуз ҳужумчиси Мохамед Салах оиласида мотам юз берди. Журналист Исмоил Маҳмуд хабарига кўра, футболчининг бобоси ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозирча воқеа тафсилотлари очиқланмаган. Манбаларга кўра, Салах бобосини сўнгги манзилга кузатиш учун «Ливерпул» жамоаси ихтиёридан бир муддатга чиқиб кетиши эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» якшанба куни ўз майдонида «Манчестер Сити»га 1:2 ҳисобида ютқазди. Янги ҳафтада мерсисайдликларни икки учрашув кутмоқда...