Нойер ва Бауман Бундеслигада ўзига хос рекордни такрорлади
Германия чемпионатининг навбатдаги турида тақвим Мюнхеннинг «Бавария» клубини турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган «Хоффенхайм» билан рўбарў келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув ҳар икки жамоа дарвозабонлари — Мануэл Нойер ва Оливер Бауман учун Бундеслигадаги ўзаро 27-ўйин бўлди. Шу тариқа улар лига тарихидаги рекорд натижани такрорлади: аввал бу кўрсаткич дарвозабонлар Айке Иммел ва Ули Штайн жуфтлигига тегишли эди, энди эса Нойер ҳамда Бауман ҳам ушбу рўйхатга қўшилди.