Каррерас «Валенсия»га қарши ўйиндаги ғалабани шарҳлади
Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лиганинг 23-турида «Валенсия»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги илк гол муаллифи Альваро Каррерас бўлиб, у жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчи клуб телевидениесига берган интервьюсида ўйин оғир кечишини олдиндан билишганини айтди. Унинг таъкидлашича, «Валенсия» юқори босим билан ўйнаган ва уч очко уларга ниҳоятда зарур бўлган, бироқ «Реал» сафарга фақат ғалаба учун борган ва сафардаги ютуқлар сериясини давом эттириш жуда муҳим.