Уваров Россиянинг УЕФА доирасидаги эҳтимолий рақибини айтди
СССР терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Уваров яқин йилларда Россия ва Исроил терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилиши мумкинлигини таъкидлади. Ҳозирда у Тел-Авивнинг «Маккаби» клуби ёшлар жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Уваровнинг фикрича, бундай ўйин ўтказилишига жиддий тўсиқлар йўқ. Metaratings нашрига кўра, у 2026 йилда Россия томони ташаббус кўрсатса, Россия–Исроил учрашувини кўришимиз мумкинлигини айтган.