2025 йил ўзбек бокси учун рекордлар ва тарихий йил бўлди!
2025 йил ҳақиқатан ҳам боксимиз учун “олтин” йил бўлди, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Икки турли ташкилот ўтказган жаҳон чемпионатларида ҳам терма жамоамиз катта натижа кўрсатди, Ўзбекистоннинг бокс бўйича дунёдаги етакчи мактаблардан бири эканини яна бир бор амалда исботлади. Фақат бир нарса сал ачинтиради: шу қадар улкан ютуқлар негадир кенг миқёсда камроқ эътироф этилгандек туюлади.
Энг аввало, World Boxing тарихидаги илк жаҳон чемпионати Ливерпул шаҳрида ўтди ва у ерда эркаклар терма жамоамиз шов-шувли натижа қайд этди...