«Тоттенҳэм» «Милан» вингери Кристиан Пулишичга кўз тикди
«Милан» вингери Кристиан Пулишич яна Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
GiveMeSport хабарига кўра, 27 ёшли футболчига Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбада айтилишича, «россонери» америкалик футболчини ёзги трансфер ойнасида тахминан 55 миллион евроға қўйиб юбориши эҳтимолдан холи эмас.
Пулишич 2023 йил июль ойида «Челси»дан 20,8 миллион евро эвазига «Милан» сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у барча турнирларда 20 та учрашувда майдонга тушиб...