Ҳоланн Собослай учун афсусдалигини яширмади ва қарорни танқид қилди
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланн АПЛнинг сўнгги турида "Ливерпул" ярим ҳимоячиси Доминик Собослайнинг майдондaн четлатилиши юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англия чемпионатининг 25-турида "шаҳарликлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув якунида баҳсли эпизод юз берди: Раян Шерки мерсисайдлар дарвозасига тўпни киритди, бироқ VAR кўриб чиқилганидан сўнг гол бекор қилинди. Сабаби, тўп дарвоза чизиғидан ўтишидан аввал Собослай Ҳоланннинг футболкасидан тортиб, унинг ҳужумни якунлашига халақит берди.