Рўзиқул Бердиев "Насаф"дан "Ал Шорта"га қарши ўйинда нима кутяпти?
Элит ОЧЛ доирасидаги “Насаф” — “Ал Шорта” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Қарши жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ярим ҳимоячи Ойбек Рустамов иштирок этиб, бўлажак баҳс ҳақида очиқ ва ишончли фикрларини билдирди.
Бердиев аввало янги мавсум олдидан журналистлар билан қайта кўришиб турганидан мамнунлигини айтиб, эртанги тўқнашувнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича, турнир жадвалида қуйироқда кетaётган жамоалар ўйини кўп ҳолларда янада қизиқ кечади. Сабаби оддий...