Денис Макаров жароҳат сабаб муддатга сафдан чиқди
Туркиянинг «Кайсериспор» клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат олди ва ҳозирча қачон майдонга қайтиши номаълум. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб берган хабарга кўра, футболчининг текширувлари давомида ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар ўрта гуруҳида енгил шикастланиш ҳамда шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор» сафидаги илк учрашувини 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда ўтказганди.