Фенербаҳче Андерсон Талискани 2028 йилгача олиб қолди
Фенербаҳче ҳужумкор ярим ҳимоячиси Андерсон Талиска билан янги меҳнат шартномасини расмийлаштирди. Бу ҳақдаги хабар турк клуби расмий манбаларида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Янгиланган келишувга кўра, бразилиялик футболчи 2028 йил ёзигача жамоа шарафини ҳимоя қилади.
Талиска Туркияда 2025 йил январидан бери тўп сурмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 33 ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди.
Туркия чемпионатининг 20-туридан...