ПСЖ «Марсел» дарвозасига беш гол уриб, йирик ғалабага эришди
Франция Лига 1нинг 21-тур марказий баҳсида ПСЖ ўз майдонида «Марсел»ни қабул қилди. Учрашувда меҳмонлар деярли ҳеч нарса билан эсда қолмади ва парижликлар тўлиқ устунлик қилган ўйинда 5:0 ҳисобида ютди. Дарвозабон Матвей Сафонов эса ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидаёқ ПСЖ босимни кучайтирди: Бредли Баркола жарима майдонига кириб, узоқ устун ёнидан хавфли зарба берди. 12-дақиқада эса Дезире Дуэ чап қанотда Нуну Мендешни ажойиб пас билан олдинга чиқариб юборди...