Ҳусанов кеча Энфилдда "Ливерпул"га қарши қандай статистика қайд этди?
Англия Премьер-лигасининг 25-турида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” сафарда “Ливерпуль”га қарши майдонга тушиб, кескин кечган баҳсда камбэк эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув юқори темпда, қаттиқ кураш ва ҳар бир хато қимматга тушадиган руҳда ўтди.
Бу тўқнашув ўзбек мухлислари учун яна бир жиҳатдан алоҳида аҳамиятга эга бўлди: ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 61 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Бироқ иккинчи бўлимда у жароҳат олиб, алмаштирилди.