«Фенербаҳче» етакчиси Андерсон Талискага янги шартнома берди
«Фенербаҳче» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Андерсон Талиска билан шартномани узайтирганини расман маълум қилди. Бу ҳақдаги хабар клубнинг расмий манбасида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Янги келишувга кўра, бразилиялик футболчи 2028 йил ёзигача Истанбул жамоаси сафида тўп суради.
Талиска Туркияда 2025 йил январидан буён ўйнамоқда. Жорий мавсумда у барча турнирларда 33 учрашувда майдонга тушиб, 19 гол урди ва 4 та ассист қайд этди.
Туркия чемпионатининг 20 туридан...