Марк Гехи Энфилддаги ҳуштакларга муносабат билдирди
"Манчестер Сити" марказий ҳимоячиси Марк Гехи АПЛ доирасида "Ливерпул"га қарши ўйинда "Энфилд" стадионида мезбон мухлислар томонидан ҳуштаклар остида қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
25 ёшли футболчи учрашувда "шаҳарликлар"га 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишда ёрдам берди.
Гехи вазиятга изоҳ берар экан, ҳуштакларнинг сабабини тушунмаганини, бироқ бунга таъсир қила олмаслигини айтди. Шунингдек, у ўйин давомида уни қўллаб-қувватлаган "Сити" мухлисларига миннатдор эканини таъкидлади.