Роналду атрофидаги вазият «Ал-Наср» мураббийига босим қилмоқда
Криштиану Роналду билан боғлиқ ҳолат «Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезушнинг клубдаги келажагига бевосита таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик мутахассис бу жамоа билан шартнома имзолашга кўп жиҳатдан ўзининг машҳур ватандош футболчиси омили сабаб бўлган. Бироқ 41 ёшли ҳужумчи «Ал-Наср» ўйинларини бойкот қилишда давом этмоқда ва ёзда клубни тарк этиши эҳтимоли бор. Al Nassr Zone саудиялик ОАВга таяниб хабар беришича, Жезуш Роналду масаласи ҳал бўлмагунча...