Гвардиола «Арсенал» билан чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 25-турида «Ливерпул» устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин чемпионлик учун кураш борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Шаҳарликлар» «Энфилд»да ўйин давомида ҳисобда ортда қолганига қарамай камбек қайд этди ва турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган «Арсенал» билан орадаги фарқни олти очкогача қисқартирди.
Гвардиола таъкидлашича, жамоа учун энг муҳим вазифа — «Арсенал»ни доимий босимда ушлаб туриш ва пойгада қолиш.