Саудия журналиси Роналду олдида тиз чўкмаймиз деди
Криштиану Роналду "Ан-Наср"нинг айрим ўйинларини бойкот қилаётгани ва клуб бошқарувидан норози экани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазият юзасидан Саудия телебошловчиси Валид ал-Фараж кескин фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ал-Фаражга кўра, Саудия Арабистонининг спорт тизими ва лига регламенти бузилмас "қизил чизиқ" ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, жаҳон юлдузи мақоми ҳеч кимга қоидалардан четга чиқиш ҳуқуқини бермайди: Саудия лигаси ҳар қандай футболчидан устун, Роналду эса регламентни ҳурмат қилиб...