«Ливерпул» АПЛдаги антирекордни яна такрорлаб қўйди
Англия Премьер-лигасининг 25-турида «Ливерпул» ўз майдонида «Манчестер Сити»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувда «қизиллар» 74-дақиқада Доминик Собослаи голидан сўнг ҳисобни очди, бироқ қолган дақиқаларда икки бор гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Беллашув тақдири 93-дақиқада ҳал бўлди: Эрлинг Холанн пенальти зарбасини аниқ ижро этиб, «Сити»га ғалаба келтирди.
Opta маълумотига кўра, Арне Слот жамоаси жорий мавсумда тўртинчи марта рақибга қўшиб берилган...