Почеттино Тоттенхэмнинг ҳозирги ҳолатига баҳо берди
Тоттенхэмнинг собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа дуч келаётган навбатдаги муаммолар ва натижалар борасида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
25 турдан сўнг “шпорлар” Англия Премйер-лигаси жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди. Ўтган мавсумда эса лондонликлар 17-поғонада якунлаган, бироқ шунга қарамай, Европа Лигасида ғолиб чиққанди.
Почеттинонинг таъкидлашича, Европа Лигаси кубоги ёқимли ютуқ бўлса-да, бу клуб учун етарли эмас. Унга кўра, Тоттенхэм доим Чемпионлар Лигасида ўйнаши...