Кейн ва Олисе «Бавария» таркибида майдонга тушади
Германия Бундеслигасининг 21-тури доирасида «Бавария» ўз майдонида «Ҳоффенҳайм»ни қабул қилади. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани учрашувни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Старт таркиб: Нойер, Станишич, Упамекано, Та, Дэвис, Киммих, Павлович, Диас, Гнабри, Олисе, Кейн.
«Бавария» — «Ҳоффенҳайм» учрашуви 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Мюнхендаги баҳс воқеаларини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.