«Барселона» уй учрашувларида мутлақ ғалабалар қайд этди
Европанинг саккизта етакчи чемпионати орасида фақат битта клуб ўз майдонида ҳали бирор очко ҳам йўқотмаган. Бу натижа Испаниянинг «Барселона» жамоасига тегишли. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Каталонияликлар Ла Лигада уйда ўтказган 11 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. 7-февраль куни бўлиб ўтган сўнгги баҳсда «Барселона» «Мальорка»ни 3:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.
Испания, Англия, Германия, Франция, Италия, Португалия, Нидерландия ва Бельгия олий дивизионларида...