Баумгартнер дубли «РБ Лейпциг»га «Кёлн» устидан ғалаба келтирди
Бундеслиганинг 21-турида «Кёлн» ўз майдонида «РБ Лейпциг»ни қабул қилди. Учрашув анча тезкор темпда бошланди ва мезбонлар ҳам, меҳмонлар ҳам бирин-кетин хавфли вазиятлар яратди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дастлаб Саид эл-Мала жарима майдончаси атрофидан зарба йўллаб дарвозабоннинг ҳушёрлигини синди. Орадан кўп ўтмай Давид Раум ҳам голкиперни ишга солди, ҳужум давомида Ромуло Крузнинг зарбаси устунга бориб тегди. Хавер Шлагер қулай имкониятда тўпни нишонга аниқ йўналтира олмади...