Лига 1нинг 21-турида Анже ва Гавр ғалаба қозонди
Франция Лига 1 чемпионатининг 21-турида бир нечта учрашувлар якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Осер ва Париж жамоалари тенг кураш олиб борди, бироқ ҳужумда якунловчи зарба етишмади — 0:0.
Анже Тулуза билан баҳсда охиригача таслим бўлмади ва 89-дақиқада киритилган гол эвазига минимал ҳисобда ғалабани илиб кетди — 1:0.
Гавр эса Страсбургни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлар биринчи бўлиб ҳисобни очди, кейин меҳмонлар жавоб қайтарди, аммо иккинчи бўлимда ҳал қилувчи гол Гавр фойдасига бўлди.