«Бетис» «Атлетико»дан аламини олди ва Мадридда ғалаба қозонди
Ҳафта ўртасида Кубок баҳсида «Атлетико» сафарда «Бетис»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этганди. Орадан уч кун ўтиб Ла Лига доирасида пойтахтдаги учрашув «матрасниклар» учун кутилганидек осон кечмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошланишида Адемола Лукман жарима майдончаси чап четидан узоқ бурчакка кучли зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Бироз ўтиб Хулиан Алварес чап қанотдан дарвозани нишонга олди, дарвозабон эса тўпни бурчак зарбасига чиқариб юборди. 28-дақиқада Антони...