Точилин: МОҚ қарори FIFA ва UEFAга ҳам таъсир қилади
Футбол эксперти Александр Точилин «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида FIFA президенти Жанни Инфантино Россия жамоаларига қўйилган тақиқни бекор қилиш кераклиги ҳақидаги фикрларини ҳамда МОҚ яқин орада Россия спортига нисбатан барча санкцияларни олиб ташлаши мумкинлиги борасидаги хабарларни изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Точилин жаҳон ОАВлари Миландаги МОҚ йиғилишида принципиал қарор қабул қилингани ҳақидаги маълумотларни эслаб, бундай сценарий рўй беришига умид билдирди.