Икки ўзбек ҳал қилди: "Башакшеҳир" уйига 3 очко билан қайтди (видео)
Туркия Суперлигасининг 21-турида "Башакшеҳир" сафарда "Эюпспор"ни 2:1 ҳисобида енгди. Учрашув Эйюп стадионида бўлиб ўтди.
Бу баҳс биз учун алоҳида қизиқ бўлди: Ўзбекистон миллий жамоасининг икки вакили — Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди. Файзуллаев 65 дақиқа ҳаракат қилди, Шомуродов эса ўйинни охиригача олиб борди.
Ҳисоб 14-дақиқада очилди: Давие Зелке гол урди, ассист эса Файзуллаев ҳисобига ёзилди. Шу пайтдан кейин “Башакшеҳир” ўйинни “қўлида ушлаб турди” дейиш мумкин...