Ҳусанов ва Ҳоланд «Ливерпул»га қарши стартда майдонга тушади
Англия чемпионатининг 25-тури доирасида «Манчестер Сити» сафарда «Ливерпул» билан тўқнаш келади. «Шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола учрашувни қуйидаги таркибда бошлашга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Манчестер Сити»нинг асосий таркиби: Доннарумма, Нунес, Ҳусанов, Геи, Аит-Нури, Родри, Бернарду Силва, О'Райли, Семеньо, Мармуш, Ҳоланд.
Учрашув 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин тафсилотларини LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.