Кейн ва Олисе «Бавария»нинг асосий таркибида майдонга тушади
Германия Бундеслигасининг 21-тури доирасида «Бавария» ўз майдонида «Хоффенхайм»ни қабул қилади. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани учрашувни илк дақиқалардан бошлайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Бавария»нинг асосий таркиби: Нойер, Станишич, Упамекано, Та, Дэвис, Киммих, Павлович, Диас, Гнабри, Олисе, Кейн.
«Бавария» – «Хоффенхайм» учрашуви 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Мюнхендаги баҳс тафсилотларини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.