«Парма» 10 нафарга қарши ўйинда «Болонья»ни яна мағлуб этди
А Сериясининг 24-турида «Болонья» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилди. Учрашув мезбонлар учун оғир кечди: жамоа деярли бир ярим тайм давомида 10 киши бўлиб ўйнади. Шунга қарамай, «Болонья» рақиб дарвозасига 8 бор зарба йўллади, улардан фақат биттаси аниқ чиқди. «Парма» эса сон жиҳатдан устун бўлса-да, ҳужумларда суст кўриниб, атиги икки марта хавфли вазият яратди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18-дақиқада «Парма» футболчиси Мандела Кейта жарима майдони атрофида йиқитилди. Эпизоддан...