«Ливерпул» - «Манчестер Сити»: асосий таркиблар эълон қилинди
Англия Премер-лигасининг 25-туридаги энг катта ва энг кутилган тўқнашувлардан бири бугун “Энфилд”да бўлиб ўтади. “Ливерпул” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади ва бу беллашув одатдагидек чемпионлик пойгасига тўғридан-тўғри таъсир қиладиган ўйинлардан ҳисобланади.
Тошкент вақти билан соат 21:30 да старт оладиган баҳс учун жамоаларнинг асосий таркиблари расман эълон қилинди. Ўзбекистонлик мухлислар учун энг қувонарли янгилик — меҳмонлар сафида миллий термамиз ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов илк дақиқаларданоқ майдонга тушади.