«Интер» «Сассуоло» билан ўйин учун асосий таркибни эълон қилди
Италия А Сериясининг 24-турида якшанба оқшомида «Сассуоло» ва «Интер» ўзаро тўқнаш келади. Миланликлар бош мураббийи Кристиан Киву учрашувни илк дақиқалардан бошлайдиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Интер»нинг асосий таркиби: Зоммер, Биссекк, Аканджи, Бастони, Димарко, Энрике, Сучич, Зелински, Мхитарян, Тюрам, Лаутаро Мартинес.
«Сассуоло» — «Интер» баҳси 22:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйинни батафсил тарзда LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.