Саудия журналисти Роналдуни олдида тиз чўкмаслигини айтди
Криштиану Роналду клуб бошқарувидан норози бўлиб, «Ал-Наср»нинг айрим ўйинларида қатнашмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вазият юзасидан саудиялик телебошловчи Валид ал-Фараж кескин фикр билдирди. Унинг айтишича, Саудия Арабистони спорт тизими ва лига регламенти «қизил чизиқ» бўлиб, жаҳон юлдузи мақоми ҳеч кимга қоидаларни бузиш ҳуқуқини бермайди. Ал-Фараж «лига ҳар қандай футболчидан устун», дея таъкидлади ҳамда Роналдуни регламентни ҳурмат қилишга чақирди.