Гʻрадиленко «Ювентус» — «Лацио» ўйинига аниқ ҳисоб айтди
Италия А Сериясининг 24-турида Туриннинг «Ювентус» жамоаси Римнинг «Лацио» клубини қабул қилади. Москванинг «Спартак» жамоасида тўп сурган собиқ футболчи Дмитрий Гʻрадиленко ушбу баҳс учун ўз тахминини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис фикрича, учрашув 1:0 ҳисобида «Ювентус» фойдасига якунланади. У жорий мавсумда туринликлар уйда ҳали бу ҳисобда ғалаба қозонмаганини эслатиб, «энди вақти келди» дея таъкидлади. Шунингдек, Гʻрадиленко 2024/25 мавсумида ҳам «Ювентус» «Лацио»ни 1:0 ҳисобида ютганини қайд этди.