«Парма» 10 га 10 ўйинда «Болонья»ни яна мағлуб этди
А Сериясининг 24-турида «Болонья» ўз майдонида «Парма»ни қабул қилди. Мезбонлар қарийб бир ярим таймни бир киши кам бўлиб ўтказганига қарамай, саккиз бор зарба берди, аммо фақат биттаси дарвозага аниқ борди. «Парма» эса сон жиҳатдан устун бўлиб туриб ҳам ҳужумларни кескинлаштира олмади ва атиги икки марта хавфли вазият яратди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18-дақиқада «Парма» футболчиси Мандела Кейта рақиб жарима майдони атрофига яқин жойда йиқитилди. Эпизоддан сўнг Томмазо Побега аввалига огоҳлантирилди...