Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигасидаги имконини баҳолади
«Арсенал»нинг собиқ футболчиси, беларуслик Александр Глеб лондонликларнинг жорий Чемпионлар лигаси мавсумида бош совринга даъвогарлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Глебнинг айтишича, «канонирлар» турнирнинг умумий босқичини жуда юқори савияда ўтказди. Бироқ у ҳозирча мусобақада яққол битта фаворитни ажратиб кўрсатиш қийинлигини таъкидлади.
«Барча 1/8 финал иштирокчилари аниқ бўлгач, манзара равшанлашади. Лекин, албатта, собиқ клубим Чемпионлар лигасини ютса ёки ҳеч бўлмаганда финалгача етиб борса...