«Интер» «Сассуоло» ҳимоячиси Тарик Мухаремовични олмоқчи
Миланнинг «Интер» клуби «Сассуоло» сафида тўп сураётган ҳимоячи Тарик Мухаремовични ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, сўнгги ойлар давомида «нерадзуррилар» босниялик футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. «Интер» трансферни ёзда якунлашни режалаштирмоқда, битим қиймати 25–30 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Мухаремович 2025 йилда «Ювентус»дан «Сассуоло»га 3 миллион евро эвазига кўчиб ўтган...