Роналду тўпурарлар пойгасида ортга тушиб бормоқда
Криштиану Роналду ўйинларни бойкот қилаётган бир пайтда, унинг рақиблари тўхтамай гол урмоқда. Аввалроқ португалиялик ҳужумчи тўпурарлар рўйхатида «Ал-Аҳли» вакили Айвен Тони фойдасига етакчиликни қўлдан чиқарган эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Энди эса Роналдудан «Ал-Кадисия» сафидаги Хулиан Кинонес ҳам ўзиб кетди. Роналду ҳисобида ҳамон 17 та гол бор, Тони 19 марта, Кинонес эса 18 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.
41 ёшли ҳужумчи ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши ҳам мумкин.