Бруну Фернандеш Каррикнинг ажойиб натижаларини эътироф этди
"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш жамоага вақтинча бош мураббийлик қилаётган Майкл Каррикнинг ишлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Англиялик мутахассис қўл остида "қизил иблислар" дастлабки тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Шанба куни манкунианлар ўз майдонида "Тоттенҳем"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Фернандешнинг айтишича, Каррик "Манчестер Юнайтед"да футболчи сифатида ҳаммасини ютган ва жамоа ичидаги муҳитни жуда яхши билади. Португалиялик...