Синицын Сафонов келажакда Россиянинг энг яхши дарвозабони бўлиши мумкин
«Краснодар»нинг собиқ дарвозабони Андрей Синицын россиялик посбон Матвей Сафоновнинг француз гранди «ПСЖ» сафидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Синицыннинг таъкидлашича, Сафонов Россиянинг энг кучли дарвозабонига айланиши мумкин: бунинг учун унда барча салоҳият бор. Унга мослашиш учун вақт керак, ёши эса узоқ ва муваффақиятли фаолият қуришга имкон беради.
Сафонов 2024 йил ёзида Париж клубига кўчиб ўтган. Трансфер қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.