Энгелхардт туғилган кунида гол урган 10-футболчига айланди
Бундеслиганинг 21-турида Мёнхенгладбахнинг «Боруссия»си ўз майдонида Леверкузеннинг «Байер» жамоасини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мезбонлар сафида ҳисобни 10-дақиқада Янник Энгелхардт очди. Қизиғи, ярим ҳимоячининг бу голи унинг туғилган кунида киритилди.
Шу тариқа Энгелхардт Германия олий лигаси тарихида айнан туғилган кунида гол урган 10-футболчи сифатида қайд этилди. Ундан аввалги бундай ҳолат 2024 йил августида Тим Клайндинст билан содир бўлган эди.