Пирс Морган Артетани дунёнинг энг яхши мураббийи деди
Британиялик журналист Пирс Морган АПЛнинг 25-турида «Арсенал»нинг уй майдонида «Сандерленд» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг бош мураббий Микел Артета ишини юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Морган ижтимоий тармоқлардаги постида «Арсенал» ҳозир дунёдаги энг яхши мураббийга эга эканини таъкидлаб, Артета ўз фаолиятининг энг юқори нуқтасида тургани ва унинг кўп йиллик тараққиётини кузатиш жуда қизиқ бўлаётганини ёзди.
Англия чемпионати жадвалида «канонирлар» 56 очко билан пешқадамлик қилмоқда.