Левандовски «Барселона» тарихидаги энг сермаҳсуллар қаторига кирди
Испания чемпионати навбатдаги турида Каталониянинг «Барселона»си «Мальорка»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Учрашувдаги илк голни Роберт Левандовски урди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Польшалик ҳужумчи учун бу гол «Барса» сафидаги барча расмий ўйинларни қўшиб ҳисоблаганда 114-гол бўлди. Шу натижа Левандовскига клуб тарихидаги энг яхши 15 тўпурар рўйхатидан жой олиш имконини берди.
Айни пайтда Роберт бу поғонани 1940–1950-йилларда «Барселона»да порлаган Эстанислао Басора билан бўлишиб турибди.