Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди
Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шеньхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилди. Хитой клуби сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди — мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Натижада «Шанхай Шеньхуа» ушбу турнирдаги кетма-кет учинчи ўйинда ҳам очкосиз қолди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда.