Криштиану Роналду Саудия лигасидан кетишга тайёрлигини билдирди
Жаҳон футболининг энг сермаҳсул юлдузларидан бири, "Ан-Наср" ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду Саудия Про-лигаси раҳбариятига қаттиқ ишора қилди: агар вазият шу тарзда давом этса, у Саудия Арабистонини тарк этишга ҳам тайёр.
Манбаларга кўра, португалиялик юлдузнинг бу кайфиятига чемпионатдаги сўнгги трансфер сиёсати сабаб бўлган. Яъни гап майдондаги натижа ёки бир-иккита ўйин эмас — гап “кимни кучайтиряпсиз? кимни эса четда қолдиряпсиз?” деган катта саволда.
Айтилишича, 41 ёшли...