Терма жамоа натижаси танқид қилинди: мураббийлар штаби истеъфога чиқди
Бугун Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Осиё кубоги 2026 футзалдаги иштирок жиддий ва танқидий руҳда кўриб чиқилди: натижа кутилган даражада бўлмагани очиқ айтилди.
Йиғилишда федерация президенти Бекзод Маматқулов тайёргарлик масаласига алоҳида урғу берди. Унинг таъкидлашича, мусобақага пухта ҳозирлик кўриш учун имкониятлар тўлиқ яратилган: режа асосида мунтазам ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилган, жамоа учун кучли спарринг рақиблар топилган...