Каннаваро Анчелотти билан учрашди: улар нималарни муҳокама қилишди?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Бразилияга ташриф буюриб, Рио-де-Жанейродаги Бразилия Футбол Конфедерацияси (CBF) қароргоҳида Бразилия терма жамоаси устози Карло Анчелотти билан учрашди. Бу ҳақда CBF расман маълум қилди.
Конфедерация ижтимоий тармоқдаги саҳифасида учрашув ҳақида қизиқ тарзда хабар берди: “Қаранг, бугун CBF қароргоҳига ким ташриф буюрди!” деган мазмундаги пост орқали мухлислар диққати тортилди. Унда Каннаварони Анчелотти ҳамда эркаклар терма...