Салоҳ Саудияга яқин: "Ливерпуль" афсонаси ёзда кетиши мумкин
Англиянинг машҳур «Ливерпуль» клуби сафида йиллар давомида мухлислар севимлисига айланган Муҳаммад Салоҳ фаолиятида янги бурилиш бўлиши мумкин. Сўнгги хабарларга кўра, мисрлик юлдуз ёзги трансфер ойнасида жамоа билан хайрлашиш эҳтимолига жуда яқин.
ОАВларда тарқалаётган маълумотларга кўра, ютуқларга бой фаолият олиб бораётган вингернинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўлиши мумкин. Айниқса, амалдаги чемпион «Ал-Иттиҳод» номи кўпроқ тилга олинмоқда. Саудия клублари сўнгги йилларда жаҳон...